Сурхондарёда икки қаватли савдо дўкони ёниб кетди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида икки қаватли аралаш моллар савдо дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Бугун, 31 май куни соат 05:11 да Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласида жойлашган икки қаватли аралаш моллар савдо дўконининг 2-қаватининг 85 кв метр майдонида ёнғин содир бўлган ва бинонинг шифт қисми ёнган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:14 да етиб бориб, ёнғин соат 06:40 да батамом ўчирилган.

Ёнғин қутқарувчиларининг сай-ҳаракатлари натижасида бинонинг 1-қавати ҳамда 200 кв метр жойи сақлаб қолинган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар органлари масъуллари ва бошқа мутасаддилар етиб борган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида кафелардан бири ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Сурхондарё Шўрчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг