Сурхондарёда “ГАИ” ходими пора олаётганда қўлга тушди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти Узун туманида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Қайд этилишича, 39 ёшли инспектор Ш.А. Gentraʼсининг ойналарини махсус рухсатномасиз қорайтириб олган ҳайдовчидан ҳолат бўйича ҳужжат расмийлаштирмаслик эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилган. 

Шундан сўнг инспектор талаб қилган пулни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Айни пайтда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё пора ГАИ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг