Сурхондарёда фуқаро пиёдани босиб кетиб, воқеа жойидан қочди

3-саҳифа

image

Сурхондарёда ҳайдовчи пиёдани босиб кетиб, воқеа жойидан қочди. Оқибатда фуқаро вафот этган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди. 

Жорий йилнинг 12 декабрь куни вилоятнинг Ангор туманида номаълум фуқаронинг жасади ҳақидаги хабар ЙҲХБга келиб тушган.

Суд тиббиёт экспертизасига кўра, 1976 йилда туғилган фуқаро номаълум машина ҳайдовчиси томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи “Лада Самара” машинасида йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолда ётган пиёдани босиб кетган. Шундан сўнг, у пиёдага биринчи ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми ҳамда 117-модда (хавф остида қолдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Таъкидлаш жоиз, масъул ходимлар томонидан шу ҳудуд аҳолисига ЙТҲларни олдини олиш учун керакли тушунтириш ишлари олиб борилганда, автоҳалокат юз берган йўлда ажратувчи чизиқлар ва тунгги ёритиш чироқларининг умуман йўқлиги аниқланган.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлагида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made