Сурхондарёда дроннинг “парвози” поездда якунланди

Жамият

image

Сурхондарё вилояти божхона бошкармаси Болдир темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакат ҳудудидан йўловчи поездида йўловчи сифатида кириб келган фуқаро К.Г. божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур фуқаронинг қўл юклари орасидан оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона “Discovery” номли учувчисиз учиш аппарати борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жорий йил 2 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланиб, 2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Дрон сурхондарё

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг