Дрон ҳужуми сабаб Россияга авиарейслар кечиктирилди

Жамият

−

image

Россиянинг бир қатор аэропортлари дронлар ҳужуми ортидан ёпилгани сабаб қатор авиарейслар кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.

Uzbekistan Airways 11 декабрда қайси рейслари кечиктирилишини эълон қилди:

  • Москва (Внуково) Халқаро аэропортида киритилган вақтинчалик чекловлар туфайли, Қарши—Москва (Внуково) йўналишидаги HY9623-рейси Нижний Новгород шаҳри захира аэропортига йўналтирилган;
  • HY606 Москва (Внуково)–Самарқанд ва HY606 Москва (Внуково)–Фарғона рейслари ҳам кечиктирилди;
  • Махачқалъа шаҳри Халқаро аэропортида киритилган вақтинчалик чекловлар сабабли, Тошкент— Махачқалъа—Тошкент йўналишидаги HY9731/9732 рейслари кечиктирилди;
  • Грозний шаҳри Халқаро аэропортида киритилган вақтинчалик чекловлар сабабли, Тошкент—Грозний—Тошкент йўналишидаги HY9701/9702 рейслари кечиктирилди;

Москва (Домодедово) Халқаро аэропортида киритилган вақтинчалик чекловлар туфайли, Тошкент—Москва (Домодедово)—Тошкент йўналишидаги HY603/604 рейслари кечиктирилди ва ўзгартирилган жадвал асосида бажарилади:

  • HY603 Тошкентдан учиб кетиш: 10:00 да, Домодедовога етиб келиш: 12:20 да;
  • HY604 Домодедоводан учиб кетиш: 14:00 да, Тошкентга етиб келиш: 19:50 да.

Самолётларнинг кечикиб етиб келиши сабабли авиакомпаниянинг 11 декабрдаги айрим рейслари ўзгартирилган жадвал асосида амалга оширилади:

  • Самарқанд–Санкт-Петербург–Самарқанд HY639/640 рейслари;
  • Самарқанддан учиш — 16:00, Санкт-Петербургга етиб бориш — 19:10;Санкт-Петербургдан учиш — 20:20, Самарқандга етиб бориш — 03:10 (12 декабрь).

Фарғона–Новосибирск–Фарғона HY9669/9670 рейслари:

  • Фарғонадан учиш — 16:00, Новосибирскка етиб бориш — 16:45;
  • Новосибирскдан учиш — 18:00, Фарғонага етиб бориш — 23:00.

Навоий–Москва (Внуково)–Нукус HY9617/9626 рейслари:

  • Навоийдан учиш — 17:00, Москва (Внуково)га етиб бориш — 19:10;
  • Москва (Внуково)дан учиш — 20:30, Нукусга етиб бориш — 02:00 (12-декабрь).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда туман ва ҳаво сифатининг ёмонлашиш сабаби тушунтирилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг