Сурхондарёда Damas поезд билан тўқнашди
Жамият
−
11 Февраль 2020
7822Бугун, 11 февраль куни соат 09:00лар атрофида Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида поезд ва Damas автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Damas русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Р.А. ҳаракатланаётиб, қалин туман тушганлиги сабабли йўлдан чиқиб кетган ва биринчи бўлим қўриқланмайдиган темир йўл объектида поезд билан тўқнашув содир этган.
Натижада Damas автомобили ҳайдовчиси Р.А. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчиларни қуйидагича огоҳлантирмоқда:
“Ҳурматли ҳаракат ишлтирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз”.