Сурхондарёда даҳшатли ЙТҲ: икки киши ёниб кетди
Жамият
−
30 Июнь 2020
17306Кеча, 29 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ёниб кетди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.
ЙТҲ соат 23:50 атрофида туманнинг “Зарбдор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Қизириқ-Бандихон” 4Р-100 автомобиль йўлининг 81 километрида юз берган. Туманнинг “Оқжар” маҳалласида яшовчи Т.З. Malibu русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб бораётганида, қарама-қарши йўналишга чиқиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, туманнинг “Ҳамкон” маҳалласида яшаган, Х.Ў. бошқарувидаги ВАЗ-21011 русумли автомашинаси билан тўқнашган. ВАЗ-21011 русумли автомашинасида ёнғин чиқиб ёниб кетган.
Натижада ВАЗ-21011 ҳайдовчиси, Х.Ў. ва ёнида бўлган йўловчиси туманнинг “Зарбдор” маҳалласида яшаган, Ж.А. “ёнғиндан куйиш каби ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олишиб воқеа жойида вафот этишган.
Ҳолат юзасидан Т.З.га нисбатан 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ёнғинни бартараф қилиш учун 2 та экипаж чиқиб соат 00:05 да ўраб олиниб, соат 00:15 да ёнғин ўчирилган.
LiveБарчаси