Сурхондарёда бухгалтер ўзига ўзи ойлик ёзиб, 225 млн сўмни “туя қилди”
3-саҳифа
−
26 Январь 2023
9657Сурхондарёда масъулияти чекланган жамият бухгалтери ўзига ўзи ойлик ёзиб, 225,5 млн сўмни пластик картасига ўтказиб олганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, “Т.н.” номли МЧЖнинг банк ишларини юритувчиси Ф.Э. иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағлардан ташқари, электрон дастурга ўзига қўшимча иш ҳақи сифатида маълумотлар киритган. У МЧЖнинг жами 225,5 млн сўмини пластик картасига ўтказиб олиб, тадбиркорнинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Шунингдек, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида почта алоқаси собиқ кассири Ш.Ш. обуна ва коммунал тўловларидан тушган 93,1 млн сўм нақд пулларни банк кассасига кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Наманган вилоятида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган корхона раҳбарлари аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси