Сурхондарёда болаларнинг тошлоқ йўл ва қияликдан мактабга қатнаётгани айтилди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида болаларнинг мактабга тошли, қиялик йўлдан қатнаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ҳокимлиги мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди.

Қайд этилишича, "Карш" маҳалласи Сариосиё тумани марказидан қарийб 70 километр узоқликда, тоғли ҳудудда жойлашган. 91 та хонадонда 487 нафар фуқаро яшайди. Маҳалладаги 80 ўринли мактаб 2018 йилда қурилган ва ҳозирда барча зарур шароитлар билан таъминланган.

Шунингдек, 2022-2023 йиллар давомида маҳаллага транспорт бориши учун 11 километр масофада тоғли ҳудуд орқали янги йўл очилган. Маҳалланинг 5 километр ички йўллари тошланиб, таъмирланган. Видеодаги ички йўлда ноқонуний қурилмалар сабабли таъмирлаш ишлари бажарилмай қолиб кетган.

Қўшимча қилинишича, вилоят ҳокимининг кўрсатмаси билан «Карш» маҳалласидаги мактабга борувчи ички йўлни таъмирлаш бўйича туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Йўлдаги қор эригач, таъмирлаш ишлари бошланади.

"Ҳолат вилоят ҳокими томонидан ташвишли қабул қилинди ва муаммони дарҳол ўрганиб, ечими бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш кўрсатмаси берилди. Шу ўринда Сурхондарёнинг олис, тоғли ҳудудидаги йўл муаммосини олиб чиқиб, болалар таълимига эътиборсиз бўлмаган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз", дейилади ҳокимият изоҳида.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made