Сурхондарёда аёвсиз дўппосланган эркак ўлиб қолди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 55 ёшли эркак уриб, дўппосланиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 10 март куни соат 15:20 ларда Жарқўрғон тумани ИИБ га “Полвонлар юрти” МФЙда яшовчи 55 ёшли Эрназар Х. уйида тўсатдан вафот этганлиги юзасидан хабар келиб тушган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 9 март куни соат 19:30 ларда 39 ёшли Мухтор Т. фуқаро Эрназар Х.ни маст ҳолатда яшаш уйига келаётганини кўриб, у билан жанжаллашиб, танасининг турли жойларига тепиб тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан кетиб қолган. Эрназар Х. ариқда йиқилиб ётганлини қўшнилари кўриб уйига олиб бориб қўйишган. Эрназар Х. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мухтор Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

712

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг