Сурхондарёда 4 киши 32 ёшли эркакни уриб ўлдирди (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида 32 ёшли эркак зўравонлар томонидан уриб ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 апрель куни соат 17:50 ларда Денов шаҳри “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида жойлашган автотранспорт ювиш шохобчаси олдида 1970 йилда туғилган А.У. ҳамда унинг фарзанди 1994 йилда туғилган А.А. ни, пул олди-берди масаласида олдиндан ўзаро зиддиятда бўлган жияни 1989 йилда туғилган Қ.Ш. ҳамда унинг шериклари 1996 йилда туғилган Т.Ш., 1997 йилда туғилган Х.Ш. ҳамда 1996 йилда туғилган Т.Ш.лар уриб, тан жароҳати етказиб, сўнг Gentra автомашинасида воқеа жойидан олиб кетган. 
 
Шу куни Денов туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган жабрланувчи А.А. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари оқибатида, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан кеча, 28 апрель куни вафот этган.

Дастлаб ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми “к,е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб тўрт нафар иштирокчилар процессуал тартибда қамоққа олинган. Кейинроқ жиноят иши Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига қайта малакаланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термиз шаҳрида безорилик ҳаракатларини содир этган бир гуруҳ шахслар қўлга олинган эди. Улар бир гуруҳ бўлиб ўткир тиғли жисмлар билан қуролланган ҳолда жиноий ҳаракатлар содир этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Денов Боғишамол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг