Суриядаги террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди (видео)
3-саҳифа
−
25 Февраль 2023
17943Суриядаги террористик ташкилот фаолиятида қатнашган 24 ёшли йигит Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро мавсумий ишлаш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига бориб, тикувчилик цехида ишлаган. Ўша даврда у интернет орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилот собиқ етакчиси “Абу Салоҳ”нинг маърузаларини мунтазам тинглаб юрган ва унда экстремистик қарашлар шаклланган.
Сўнгра у “Тавҳид ва жиҳод катибаси” жангарилари сафига қўшилиш мақсадида интернет орқали мазкур ташкилотнинг 2 нафар аъзоси билан танишиб, уларнинг йўл-йўриқлари асосида 2021 йилнинг январь ойида Туркиядан Сурияга борган.
У ерда ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти жойлашган ҳудудни қўриқлаш билан шуғулланган.
2022 йилнинг июнь ойида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан у Ўзбекистонга олиб келинган ҳамда Тергов бошқармаси томонидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг ҳукмига асосан мазкур фуқаро Жиноят кодексининг 155-2 моддасининг 1-қисми ва 244-2 моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси