Сурия йирик портлашдан кейин электр энергиясисиз қолди

Олам

image

Сурия Араб Республикаси мамлакат пойтахти Дамашқ четида газ қувури портлагандан кейин электр энергияси таъминоти узилиб қолди.

“Дамашқ вилоятидаги Думайра ва Адри туманлари орасида Араб газ қувурининг портлаши бутун Сурияда электр туъминоти ўчирилишига олиб келди”, деган Электр энергия вазири Зухейр Харбутли.

Нефть ва минерал ресурслар вазири Али Ганем мамлакатнинг жанубий вилоятларини таъминловчи газ қувурининг портлаши террорчилик акти бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, учта электр станцияси ишдан чиққан. Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Таъминот секинлик билан тикланяпти.

Яқин соатларда бутун мамлакат бўйлаб электр таъминоти тикланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия портлаш

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг