Сурияда Туркия ҳарбий карвонида портлаш содир бўлди
Олам
−
28 Май 2020
6048Суриянинг Идлиб вилоятидаги М-4 трассасида Туркия ҳарбийлари карвонида портлаш юз берди. Портлаш ҳарбийлар автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган вақтида содир бўлди.
Турк ОАВнинг хабар беришича, қўл граната портлаган. Натижада бир неча киши жароҳатланган. Уларнинг орасида оғир аҳволдагилар ҳам бор. Karar агентлиги хабарига кўра, портлашда бир аскар ҳалок бўлган. Унинг ота-онасига бу ҳақда ҳарбий бошлиқлар ва минтақа губернатори хабар берган.
Жорий йилнинг 12 май куни ҳам Идлибда Россия—Туркия қўшма патруль карвонида портлаш содир бўлганди. Ўшанда турк ҳарбийлари маҳаллий аҳолини тарқатиш мақсадида ёруғлик ва қаттиқ шовқин солувчи гранаталарни фаоллаштирган ва бунинг оқибатида портлаш содир бўлганди. Лекин у воқеада ҳеч ким жароҳатланмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 март куни Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған учрашувидан кейин томонлар Суриянинг М-4 трассасида 12 километрлик хавфсиз коридор ҳосил қилиб, уни биргаликда қўриқлашга келишиб олганди.