Сурияда қурбон бўлган тинч аҳолининг асл сони айтилди

Олам

image

Сурияда 10 йилдан буён давом этаётган фуқаролар уруши давомида 307 мингга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Сурия можароси бўйича ҳисоботида айтилади. 

2011 йилнинг 1 мартидан 2021 йил 31 мартигача бўлган даврни ўз ичига олган ҳужжатга кўра, аввалроқ таъкидланганидек, Суриядаги тўқнашувларда 143 350 нафар суриялик тинч аҳоли эмас, балки 306 887 нафар, яъни асл рақамлар 163 537 тага кўп. Бу мамлакатдаги тинч аҳоли қурбонларини баҳолаш параметрларини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ. Қурбонлар сони Сурия аҳолисининг 1,5 фоизига тўғри келади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги 10 йил ичида Сурияда ҳар куни ўртача 83 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. 

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелетнинг сўзларига кўра, бу рақамлар тиббий ёрдам, озиқ-овқат ва ичимлик суви етишмаслиги сабабли ҳалок бўлган тинч аҳоли сонини ўз ичига олмайди.  

“Афсуски, бу мамлакатда уруш тўхтамагунча, Сурия тинч фуқаролари ҳалок бўлишда давом этади”, дейди Бачелет.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия БМТ

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг