Сурияда бензовоз портлаши оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

World

image

Кеча, 28 апрель куни Сурия шимолидаги Африн шаҳрида юз берган портлаш натижасида камида 40 киши, жумладан 11 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” Туркия Мудофаа вазирлигига таяниб, хабар тарқатди.

Туркия мудофаа ташкилоти бу ҳужумда курдларнинг YPG қуролли тузилмасини айбдор деб эълон қилган.

Портлаш Африн марказидаги одам гавжум туманда юз берган. Вазирлик эълон қилган видеода ҳаводаги қора тутун ҳамда тез тиббий ёрдам ва полиция машиналари овозини эшитиш мумкин.

Ёнилғи ташувчи автомобиль иштирокида уюштирилган портлашда камида 47 киши жабрланган. Портлаш юз берган кўчадаги кўплаб бинолар зарар кўрган.

Маълумот учун, Туркия Суриянинг Африн шаҳри устидан 2018 йилдаги “Зайтун шохи” амалиёти давомида назорат ўрнатганди.


Rate Count

51

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends