Сурияда беморларни қийнаган “садист-шифокор” Германияда қўлга олинди

Олам

image

Германияда суриялик шифокор ҳибсга олинди. У Хомс шаҳридаги ҳарбий касалхонада ишлаган ва тергов маълумотларига кўра, беморларни мунтазам равишда калтаклаган. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар бермоқда.

Терговда фақат Алаа М. номи билан қайд этилган одам ҳозир Германияда, Гессен ерида яшайди. У ўтган жума куни ҳибсга олинган. Прокуратура уни инсониятга қарши жиноятларда ва қасддан баданга оғир шикаст етказишда айбламоқда.

Терговчиларнинг фикрига кўра, 2011 йилда Хомсда ишлаётган суриялик эпилепция билан касалланган бир кишини калтаклаган. Беморни Сурия полицияси ҳукуматга қарши намойишларда иштирок этганликда айблаб, қўлга олган эди.

“Associated Press” хабарига кўра, ҳибсга олинган “садист-шифокор” ёлғиз ҳаракат қилмаган ва у билан бирга яна бир шифокор беморга оғир тан жароҳатлари етказган. Улар ҳибсга олинган одамни ҳушдан кетгунча уришган. Кейинчалик бемор вафот этди. Терговчилар, шунингдек, Алаа М. бу каби жиноятларни Сурияда мунтазам равишда содир этган, деб ҳисобламоқда.

2015 йилда Алаа М. Суриядан Германияга келган ва шифокор бўлиб ишга жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Сурия

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг