Сурияда айрим фуқаролар 2024 йил охиригача солиқдан озод қилинди
Олам
−
13 Март 2023
3440Сурияда зилзиладан жабр кўрган, уй-жойларини йўқотган шахслар 2024 йил охиригача солиқ тўлашдан озод қилинди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Башар Асад фармонида келтирилган.
Қайд этилишича, зилзиладан уйлари, корхоналари ва дўконлари вайрон бўлган шахслардан реконструкция учун йиғимлар олинмайди.
Президент фармони табиий офат оқибатида энг катта вайронагарчиликлар қайд этилган Алеппо, Идлиб, Латакия ва Хама шаҳарлари аҳолисига тегишлидир.
Баёнотда таъкидланганидек, Сурия раҳбарининг бу қадамидан мақсад жабрланганларга фалокатдан кейин кучларини қайтариш ва ҳаётларини яхшилашга ёрдам беришдан иборат. Фармон жабрланувчиларга 10 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан 80 000 АҚШ долларигача кредит олиш имконини беради.
Сурия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда содир бўлган зилзила қурбонлари сони 414 304 кишини ташкил қилган. Ер силкинишидан сўнг, 4444 та бино тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган, 292 та эскирган уй бузилган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 6 февраль куни (7,7 ва 7,6 магнитудали) икки зилзила содир бўлди. Ер қимирлашлари ва минглаб ерости силкинишлари республиканинг 11 вилояти ва қўшни мамлакатларда ҳам сезилган бўлиб, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган.