Сурия ва Россия Идлибга ҳаво ҳужуми уюштирди – “Reuters”

Олам

image

Сурия ҳукумати ва Россия томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумлари оқибатида Сурия шимоли-ғарбида камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Оқ дубулғалар" номи билан танилган Сурия мухолифати қутқарув кучларига таяниб, "Reuters" хабар берди

Қайд этилишича, Президент Башар Асад Ҳалаб шаҳрига бостириб кирган исёнчиларни тор-мор этишга ваъда берган бир пайтда кеча, 1 декабрь куни Россия ва Сурия самолётлари Сурия шимолидаги исёнчилар назоратидаги Идлиб шаҳрига зарба берган.

Шунингдек, армия сўнгги кунларда исёнчилар қўлга киритган бир қанча шаҳарларни қайтариб олгани айтилмоқда. Аҳолининг айтишича, бир ҳужум Туркия чегараси яқинидаги исёнчилар анклавидаги энг йирик шаҳар бўлган Идлиб марказидаги аҳоли зич жойлашган тураржой ҳудудига қилинган.

Воқеа жойидаги қутқарувчиларнинг айтишича, камида етти киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган. Сурия армияси ва унинг иттифоқчиси Россия исёнчилар бошпаналарини нишонга олаётганини айтади ва тинч аҳолига ҳужум қилишни рад этади.

"1 декабрь куни Идлиб ва ​​унинг атрофидаги ва исёнчилар назорати остидаги Ҳалаб яқинидаги бошқа нишонларга берилган ҳаво ҳужумларида 10 нафар бола ҳалок бўлди", деди “Оқ дубулғалар”.

Уларнинг иддао қилишича, 27 ноябрдан бери Сурия ва Россиянинг зарбалари оқибатида қурбон бўлганларнинг умумий сони 56 нафарга етган, улардан 20 нафари болалар.

Қўзғолончилар АҚШ, Россия, Туркия ва бошқалар томонидан террорчи ташкилот деб топилган "Ҳаят Таҳрир аш-Шом" гуруҳи коалициясидир.

Сўнгги бир неча кун ичида исёнчилар бутун Идлиб вилояти устидан назоратни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Суриядаги исёнчи кучлар мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Ҳалабдаги бир нечта ҳудудларни ўз назоратига олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сурия Идлиб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг