Сурия уруши: ИШИДга қарши Туркия янги операция бошлади

Олам 2244
image

Aраб-Курд Сурия Демократик Кучлари (СДК) Рас ал Aйн шаҳрида турк армиясига ҳужум қилиб, 75 турк аскарини ўлдирган ва 7 танкни йўқ қилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Шунингдек, 19 турк аскари курдларнинг зарбаларидан яраланган.

Кеча, 12 октябрь куни Туркия Мудофаа вазирлиги стратегик аҳамиятга эга бўлган Рас ал-Aйн шаҳри турк қуролли кучлари ва мухолифатдаги "Сурия миллий армияси" томонидан назоратга олингани ҳақида эълон қилди.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған шу йилнинг 9 октабрь куни Курдистон ишчилар партияси ва Туркияда "Исломий давлат" террорчилик гуруҳига қарши Суриянинг шимолида "Тинчлик манбаи" операциясини бошлаганини эълон қилди.

Шу куни Туркия авиацияси икки мамлакат чегарасидаги Рас ал-Aйн шаҳрига ва Суриянинг бошқа бир қатор шаҳарларига ҳужум қилди. Кейинчалик операциянинг ер ости қисми бошлангани эълон қилинди. 

Сурия Ҳукумати бир неча маротаба СAРнинг шимолида Туркиянинг ишғол қилиш сиёсатини қоралади.

Россия 2011 йилдан бери давом этиб келаётган Сурия можаросини ҳал қилиш йўлида туриши мумкин бўлган ҳаракатлардан қочиш кераклигини таъкидлади.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 119
Рейтинг: 2.9
t
×