Сурия BRICS’га кириш учун ариза топширди

Олам

image

Сурия BRICS’га қўшилишни истайди ва аллақачон аъзолик учун ариза топширган. Бу ҳақда Суриянинг Россия Федерациясидаги элчиси Башар Жаъфарий маълум қилди.

"Биз BRICS’га қўшилишдан жуда манфаатдормиз, биз ташкилотга аъзо бўлиш учун ёзма сўровлар юбордик", деган элчи “Шимолий Кавказ: янги геостратегик имкониятлар” форуми доирасида.

Бироқ кейинчалик маълум бўлдики, Башар Жаъфарийнинг BRICS’га қўшилиш учун ариза топшириш ҳақидаги сўзлари расмий таржима жараёнида нотўғри айтилган.

"Сурия BRICS’га қўшилиш бўйича ҳали ҳам жиддий музокаралар олиб бормоқда", дея Жаъфарий ўз позициясига аниқлик киритган.

BRICS’га 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан асос солинган ва 2011 йилда Жанубий Африка аъзо бўлган. 2024 йилнинг 1 январида Миср, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Эфиопия гуруҳнинг тўлиқ аъзоси бўлди.

Бу йил ассоциацияга Россия Федерацияси раислик қилмоқда. Ташкилотдаги асосий воқеа 22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган BRICS саммити бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Афғонистондаги "Толибон" муваққат ҳукуматида бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар ва бошқа расмийлар октябрь ойида Россиянинг Қозон шаҳрида бўладиган BRICS саммитида иштирок этишни сўраб, Москвага хат йўллагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг