Суперлига: “Бунёдкор” ва “Сурхон”да ғалаба, “Пахтакор” чемпионликка яқинлашди 

Спорт

image

Кеча, 13 август куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган учта беллашув бўлиб ўтди.

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Олмалиқда Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи таймни фаол бошлаган “қалдирғочлар” Фаррух Икромовнинг 51-дақиқада киритган голи билан ҳисобда олдинга чиқиб олди.
72-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов ўртадаги фарқни икктага оширди. Шу тариқа бекободликлар қаторасига тўртинчи учрашувда мағлубиятни қабул қилиб олди.
Ушбу ғалабадан сўнг, “Бунёдкор” мусобақа жадвалида 22 очко билан 6-ўринга кўтарилиб олди. “Металлург” 16 очко билан 9-поғонада бормоқда.

“Сурхон” ва “Андижон” ўртасидаги ўйинда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритди. 45-дақиқада Ҳусниддин Ғофуров ҳисобни очган бўлса, 76-дақиқа Мурод Бобожонов водийликлар дарвозасига иккинчи тўпни ҳам киритди.
Ушбу натижадан сўнг, “Сурхон” 14 очко билан 11-ўринга кўтарилиб олган бўлса, 9 очко жамғарган “Андижон” сўнгги 14-ўринни банд этган.

Турнир пешқадами “Пахтакор” Тошкентда Муборакнинг “Машъал” клуби устидан 1:0 ҳисобида зафар қучиб, ўз мавқейини янада мустаҳкамлади. Ўйин тақдирини ҳал этган гол 32-дақиқада Драган Черан томонидан киритилди.
“Пахтакор” мазкур ғалабадан кейин 41 очко тўплаган ҳолда якка пешқадам бўлиб турибди. “Машъал” 13 очко билан 12-ўриндан жой олган.

Маълумот ўрнида, бугун, 14 август куни “Турон” – “Сўғдиёна” ҳамда “Қизилқум” - “Қўқон-1912” ўйинлари ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Андижон Сурхон Суперлига Металлург Бунёдкор ЎзПФЛ Машъал

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг