Суперлига: “Бунёдкор”да йирик ғалаба, “Пахтакор” ОКМКни енгиб, таъқибчилардан янада илгарилади
Спорт
−
26 Август 2021
3064Бугун, 26 август куни Ўзбекистон суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув 4:1 ҳисобида “қалдирғочлар”нинг ғалабаси билан якунланди.
“Бунёдкор” сафида Иброҳим Томива дублни нишонлаган бўлса, Миржаҳон Мираҳмадов ҳамда Фаррух Икромов бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Мезбонларнинг ягона голи 33-дақиқада Диёрбек Раҳимқулов томонидан киритилди.
Сафардаги ғалаба натижасида “Бунёдкор” ўз очколари сонини 25 тага етказиб олган ҳолда, 4-ўринга кўтарилиб олди. Сўнгги поғонадаги “Андижон” ҳисобида 9 очко мавжуд.
Турнир жадвалида етакчилик қилаётган “Пахтакор” ўз майдонида ОКМК жамоасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Гол 5-дақиқада Азиз Турғунбоев томонидан киритилди.
Ушбу ғалаба натижасида очколари сонини 44 тага етказиб олган “шерлар” ва 2-поғонадаги “Сўғдиёна” ўртасидаги фарқ 14 очкога етди. 3-ўринни банд этган Олмалиқ клуби 28 очкога эга.
Маълумот учун, эртага, 27 август куни “Локомотив” – “Турон” ҳамда “Насаф” – “Навбаҳор” ўйинлари ўтказилади.