Суперкубокни ютиш учун барча имкониятлардан фойдаланамиз – Бензема 

Спорт 1531
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби бугун, 10 август куни UEFА Суперкубоги учун “Айнтрахт”га қарши учрашувда кубокни Мадридга қайтариш учун барча имкониятларни ишга солади. Бу ҳақда “лос бланкос” сардори Карим Бенземанинг сўзларига таяниб, UEFА матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, франциялик футболчи ёши катталашиб бораётгани унинг фаолиятига таъсир ўтказолмаслигини ҳам таъкидлаган.

“Ёш мен учун мавжуд эмас. Мен ҳали ёшман. Асосийси ҳар томонлама майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ўз устимизда қанчалик кўп ва қаттиқ меҳнат қилишимиз. Мен ўзимизга яхши ғамхўрлик қиламан. “Реал Мадрид”нинг жорий мавсумдаги таркибига қарайман ва жуда яхши жамоани кўраман. Ўтган йили биз босиб ўтган йўл осон эмас эди. Ҳар бир учрашувда курашиш талаб қилинган. Қўлга киритган ютуқларимизни фақатгина орзу қилиш мумкин. Суперкубок ўйини ҳам жуда масъулиятли, аммо биз тайёрмиз ва бу совринни Бернабеуга қайтариш учун ҳамма нарсани қиламиз”, деган “Реал Мадрид ҳужумчиси.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” – “Айнтрахт” учрашуви бугун, 10 август куни Хелсинкидаги (Финляндия) “Олимпийский” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3.1
t
×