“Сўнгги жанг”. Паҳлавий Эрон халқига мурожаат йўллади (видео)

Олам

image

Эрон собиқ валиаҳд шаҳзодаси Ризо Паҳлавий Эрон халқига мурожаат қилиб, мамлакат учун ҳал қилувчи лаҳзалар келганини таъкидлади.

“Ҳурматли ватандошлар, биз ҳал қилувчи палладамиз. Қўшма Штатлар Президенти Эроннинг жасур халқига ваъда қилган ёрдам энди етиб келди. Бу гуманитар аралашув ва унинг мақсади буюк Эрон мамлакати ва халқи эмас, балки зулм аппарати ва ўлдириш машинаси бўлган Ислом Республикасидир”, деган Паҳлавий.

Шунингдек, у бу сўнгги жанг эканини ва унфда Эрон халқи Ислом Республикаси тузуми устидан ғалаба қозонишини таъкидлаган.

“Бироқ бу ёрдам келганига қарамай, охирги ғалаба барибир бизники бўлади. Бу охирги жангни биз – Эрон халқи якунлаймиз. Кўчаларга қайтиш вақти яқинлашди”, деган у.

Бундан ташқари, Паҳлавий мамлакат ҳарбийларига қасамёдини эслатган.

“Энди, Ислом Республикаси қулаган бир пайтда, мамлакат ҳарбийлари, полицияси ва хавфсизлик хизматларига менинг хабарим аниқ: сиз Ислом Республикаси ва унинг раҳбарларини эмас, балки Эрон ва Эрон халқини ҳимоя қилишга қасамёд қилдингиз. Сизнинг бурчингиз халқни ҳимоя қилишдир, ватанимизни зулм ва жиноят орқали гаровга олган режимни эмас. Халққа қўшилинг ва барқарор ва хавфсиз ўтишни таъминлашга ёрдам беринг. Акс ҳолда, сиз Хоманаий ва унинг режимининг бузилган кемаси билан бирга чўкиб кетасиз”, деган Паҳлавий ўз мурожаатида.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ризо Паҳлавий Ислом Республикаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг