Сўнгги беш йилда қанча аҳоли “свет”ли бўлгани маълум қилинди

Жамият 2051
image

Сўнгги беш йилда 4,2 миллиондан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр таъминоти яхшиланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2017-2021 йиллар давомида узунлиги 40 600 км бўлган электр узатиш тармоқлари ва 12 900 та трансформатор пунктлари янгиланган.

Бунинг натижасида республика бўйича 7,3 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4,2 миллиондан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр энергияси таъминоти яхшиланган.

"Жорий йилда узунлиги 15 000 км бўлган электр узатиш тармоқлари ва 4 000 та трансформатор пунктлари янгиланади", дея қушимча қилган вазирлик.

Аввлроқ, Ўзбекистон ва Афғонистон 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича 100 миллион долларлик шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3.1
t
×