Сўнгги 24 соат ичида Хитойда илк бор коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади
Олам
−
07 Апрель 2020
4357Хитойда сўнгги 24 соат ичида бир дона ҳам коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси хабар бермоқда.
ХХРда ўтган кун давомида 32 нафар шахс инфекция юқтириб олди. Шунингдек, сўнгги 24 соат ичида 89 нафар бемор шифо топди.
Мамлакатда умумий ҳисобда коронавирусга чалинганлар миқдори 983 нафарни ташкил этмоқда.
Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг 31 декбрь куни Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида пневмониянинг янги тури қайд этилганини маълум қилди. Касалликни келтириб чиқарувчи коронавируснинг янги тури, дея эълон қилинди ва унга расман COVID-19 деб ном берилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни коронавирус эпедимиясини пандемия, дея эълон қилди.
Коронавирус тарқалишни бошлаганидан бери Хитойда 82 мингдан зиёд бемор қайд этилди. Улардан 3 300 га яқини вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь