Сўнгги 12 соат ичида коронавирус билан боғлиқ қандай янгиликлар юз берди?

Олам

m_oBGh3rmTfaQJnXe5yn3VfHWtiNMJyD

Сўнгги 24 соат ичида дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қандай янгиликлар бор? Қандай воқеа-ҳодисалар юз берди? Буларнинг бари QALAMPIR.UZ’нинг 20 апрель кунги дайжестида.

Дунё бўйича коронавирусга 2 402 798 нафар одам чалинди. Шифо топган беморлар сони 616 193 нафарга етди. Афсуски, касаллик оқибатида ҳалок бўлганлар сони 165 154 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткичлар 20 апрель, Тошкент вақти билан 7:00 даги ҳолатга асосланган.

Ўзбекистонда ҳам кўрсаткичлар ўзгарди. 2020 йил 20 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1 543 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача касалланганларнинг 225 нафари даволанган, 5 нафари вафот этган.

Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 19 нафарга етди, дея хабар бермоқда фавқулодда вазият режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси тезкор гуруҳи. Қозоғистонда шу кунга қадар 1711 та коронавирус ҳолати тасдиқланди. Инфекция туфайли, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 16 мартдан бери амалда бўлган фавқулодда ҳолат режими муддати узайтирди.

АҚШда бир сутка ичида 2 000 одам коронавирусга чалиниш оқибатида ҳалок бўлди. 26 800 дан зиёд янги ҳолат қайд этилди.Мамлакатда инфекция юқтирганларнинг умумий сони 755 533 га етди, вафот этганлар сони эса 40 500 га яқинлашди. 

Россия пойтахти сўнгги суткада яна 28 киши коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Вафот этган беморларнинг ёши 44 дан 98 гача бўлган. Уч бемор диабет касаллигига, яна икки киши сурункали бронхитга чалинган. Шундай қилиб, Москвадаги COVID-19  қурбонлари сони 204 беморга етди. Россияда касалликларнинг умумий сони 43 минг нафарни ташкил этмоқда. 3000 га яқин бемор шифо топган.

Жанубий Кореяда сўнгги 12 соат ичида коронавирус инфекциясининг 13 та ҳолати қайд этилди. Ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 10 674 кишига етди, 72 киши тузалди, 236 киши вафот этди. Бу ҳақда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси маркази маълум қилган.

Кеча, 19 апрель куни ўтказилган G20 соғлиқни сақлаш вазирлари виртуал учрашувида коронавирус пандемияси соғлиқни сақлаш тизимининг заиф томонлари ҳақида сўз борди. Видеоконференция давомида соғлиқни сақлаш вазирлари COVID-19 пандемияси даврида тизимдаги қатор камчиликларни таъкидлаб ўтишган. Вазирлар глобал соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигига билимлар алмашиш ва камчиликларни бартараф этиш орқали эришиш мумкинлигини таъкидлашган.

Тунис Бош вазири Элиас Фахфахнинг таъкидлашича, коронавирус туфайли 20 март куни мамлакатда жорий этилган умумий карантин 4 майгача узайтирди, шундан сўнг аста-секин иқтисодий фаолият чекловларини олиб ташланади. “Одатий ҳаётга қайтиш тез орада рўй бермайди. Чеклов чоралари 4 майгача давом этади, аммо шундан кейин жорий қилинган чоралар иқтисодиётнинг айрим соҳаларидан аста-секин олиб ташланади”, дея таъкидлади у.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия коронавирус Жанубий Кореяда

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг