Сунак Зеленскийнинг кўнглини хотиржам қилди
Олам
−
26 Октябрь 2022
9825Буюк Британиянинг янги Бош вазири Риши Сунак Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Лондон Киевни тинмай қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди. Бу ҳақда Британия ҳукумати раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Бош вазир ўз фаолияти давомида Буюк Британия Украинани ҳар доимгидек кучли қўллаб-қувватлашда давом этишини ва Президент Зеленский Британия ҳукуматининг давомий бирдамлигига ишониши мумкинлигини айтди”, дейилади хабарда.
Сунак, шунингдек, Халқаро атом энергияси агентлигининг (ХАЭА) Украинадаги ядро хавфсизлигини таъминлаш ва ҳар қандай дезинформациянинг шаффофлигини таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлари муҳимлигини таъкидлади.
“Иккала етакчи ҳам иқтисодий санкцияларни давом эттириш билан Путиннинг ваҳший режимига босим ўтказишни давом эттириш зарурлиги тўғрисида келишиб олди”, дейилади ҳукумат идораси баёнотида.
Президент Зеленский Бош вазирни лавозимга тайинлангани ва Дивали байрами муносабати билан табриклаган. Ўз навбатида, Риши Сунак суҳбатдошга миннатдорлик билдирган ва яқин орада шахсий учрашувга умид қилишини айтган.
LiveБарчаси