Сунак ва Эрдўған Украина аҳолисини қўллаб-қувватлашга келишиб олди
Олам
−
03 Декабрь 2022
3516Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бу қишда Украина аҳолисини қўллаб-қувватлаши зарурлиги бўйича келишиб олди. Бу ҳақда раҳбарлар суҳбати якунлари бўйича тарқатилган маълумотларга таяниб ТАСС хабар берди.
“Бош вазир яқинда Киевга қилган сафари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Шу билан бирга, Финляндия ва Швециянинг НАТОга тез киришини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади ҳамда Мадриддаги НАТО саммитида маъқулланган мазкур режани Туркия ҳам қўллаб-қувватлашини олқишлади”, дейилади тарқатилган хабарларда.
Таъкидланишича, ҳар икки лидер “Буюк Британия ва Туркия ўртасидаги кучли шериклик ҳамда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш”ни олқишлаган ва мамлакатлар ўртасидаги савдо тўсиқларини олиб ташлаш, шунингдек, сармояни оширишга чақирган.
Аввалроқ Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак 19 ноябрь куни Киевга ташриф билан боргани ҳақида хабар берилган эди. Ташриф давомида Украина Президенти Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказилиб, хавфсизлик масалалари муҳокама қилинганди.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси