Сунак лавозимга келмасидан ўзидан олдингиларнинг хатосини айтишга тушди
Олам
−
25 Октябрь 2022
16107Риши Сунак Буюк Британия Бош вазири сифатидаги биринчи мурожаатида, аввалги ҳукумат баъзи хатоларга йўл қўйганини ва уларни тузатиш кераклигини айтди.
“Ёмон мақсадлар кўзланмаган бўлса-да, ҳукумат бошқарувида бази хатоларга йўл қўйилди. Мен ушбу камчилликларни тузатиш учун партия раҳбари ва Бош вазир этиб сайландим ва бу учун дарҳол ҳаракатни бошлайман”, дейди у Британия телеканаллари томонидан эфирга узатилган халққа мурожаатида.
Нашрнинг ёзишича, у ўзидан олдинги раҳбар Лиз Трaссга ўз миннатдорлигини изҳор қилиб, мамлакатдаги иқтисодий вазиятни яхшилаш истагини билдирди.
Шунингдек, у мамлакатни сўз билан эмас, амал билан бирлаштиришга ваъда бериб, ҳукмрон Консерватив партия манифестига амал қилишини ва аҳоли ишончини оқлашга ҳаракат қилишини айтди.
Маълумот ўрнида, Сунак қирол Чарльз III томонидан тайинланган биринчи, Британиянинг жорий йилдаги учинчи Бош вазири бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Борис Жонсон Бош вазирликдан кетиш нияти борлигини маълум қилган эди. 5 сентябрь куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ҳукмрон Консерватив партия етакчилиги учун курашда ғолиб бўлган.
Темур Жумаев
LiveБарчаси