Сўм доллар, евро ва рублга нисбатан яна қадрсизланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 1 декабрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 427 сўм ,38 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 12 сўм 52 тийинга қимматлашди.

1 евро курси 12 473 сўм 23 тийинга баҳоланиб, 128 сўм 50 тийинга қимматлади.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 79 тийинга кўтарилди. Хусусан, 1 рубль 137 сўм 48 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг