Сўконғич Бабаян жарима билан қутулиб қолди

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси Наманганинг “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаяннинг “Сўғдиёна”га қарши учрашувдан кейинги ҳаракатларини ўрганиб чиқди ва унга нисбатан жарима жазосини қўллади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Тартиб интизом қўмитасининг ўрганишлари натижасида, Самвел Бабаян “Сўғдиёна”га қарши учрашув якунлангач, матбуот анжуманига кириш олдидан жиззахлик мухлиснинг ҳақоратли сўзларига худди шундай жавоб сўкинишларини йўллагани аниқланди. Шунингдек, Бабаян ва унинг шериклари вазиятни тасвирга олган ОАВ ходимига нисбатан  зўравонлик ишлатгани ҳам ўз исботини топди.

Ажабланарли жиҳати, ўзбек футболининг “қаҳрамони” қанча миқдорда жарима тўлаши ҳақида Тартиб-интизом қўмитасининг баёнотида ҳеч нарса дейилмаган.

Қайд этиш керакки, бундай мунозарали вазият Самвел Бабаян билан биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Катта эҳтимол бу охиргиси ҳам бўлмайди. Бир пайтлар у ўзбек футболидан бутун умрга четлатилган эди. Лекин начора Ўзбекистон футболидаги қарорлар ҳеч қачон қатъий ва принципларга асослангани билан танилмаган. 

Аввалроқ, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Самвел Бабаяннинг лицензиясини вақтинча олиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг