Сўкиниш қанчага тушади?

Interesting

image

Жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш 1.5 млн сўмгача жарима тортилишга сабаб бўлиши мумкин.
Ушбу норма Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида келтирилган:

“Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”.

2022-йил 1-июн ҳолатига кўра, Ўзбекистонда базавий ҳисоблаш миқдори – 300 минг сўм эканлигини ҳисобга олсак, мазкур қонунбузарликни содир этган шахс 900 минг сўмдан 1.5 млн сўмгача жаримага тортилади. 

Ҳаққиев Самандар


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

635

Rating

3

Rate this article

Share with your friends