Сўхдаги жанжалда талафот кўрган хонадонлар тиклаб берилди
Жамият
−
23 Август 2020
6276Жорий йилнинг 31 май куни Фарғона вилояти Сўх туманидаги Чашма булоғи ёнидан ўтган Қирғизистон билан чегара ҳудудида низо келиб чиққанди. Ушбу нохуш воқеаларда Чашма маҳалласида яшовчи фуқаролар Раҳматжон Тўхтасинов ва Равшанжон Тўхтаназаровларнинг хонадонлари катта талафот кўргани боис, ҳукумат томонидан бу хонадонларни тиклаш бўйича топшириқлар берилганди. ДХХ Чегара қўшинларининг Telegram'даги расмий каналида хабар берилди.
Шунга кўра, Раҳматжон Тўхтасиновнинг хонадони капитал таъмирлаб берилди. Равшанжон Тўхтаназаровга эса янгидан уй қуриб берилган. Қурилиш-таъмирлаш ишларига давлат бюджетидан 600 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Куни кеча ушбу хонадонларнинг фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилиб, унда маҳалла фаоллари билан бирга ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳам иштирок этган. Хонадон эгалари кўрсатилган ёрдам ва эҳтиром учун давлат раҳбариятига миннатдорлик билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь