Сўхдаги жанжалда талафот кўрган хонадонлар тиклаб берилди

Local

image

Жорий йилнинг 31 май куни Фарғона вилояти Сўх туманидаги Чашма булоғи ёнидан ўтган Қирғизистон билан чегара ҳудудида низо келиб чиққанди. Ушбу нохуш воқеаларда Чашма маҳалласида яшовчи фуқаролар Раҳматжон Тўхтасинов ва Равшанжон Тўхтаназаровларнинг хонадонлари катта талафот кўргани боис, ҳукумат томонидан бу хонадонларни тиклаш бўйича топшириқлар берилганди. ДХХ Чегара қўшинларининг Telegram'даги расмий каналида хабар берилди.

Шунга кўра, Раҳматжон Тўхтасиновнинг хонадони капитал таъмирлаб берилди. Равшанжон Тўхтаназаровга эса янгидан уй қуриб берилган. Қурилиш-таъмирлаш ишларига давлат бюджетидан 600 миллион сўм маблағ йўналтирилган. 

Куни кеча ушбу хонадонларнинг фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилиб, унда маҳалла фаоллари билан бирга ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳам иштирок этган. Хонадон эгалари кўрсатилган ёрдам ва эҳтиром учун давлат раҳбариятига миннатдорлик билдирган. 


Rate Count

110

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic