Судларнинг ноқонуний қарорлари оқибатида қанча зарар етказилгани маълум бўлди

3-саҳифа

image

Судлар томонидан низоларни ҳал этишда хато ва камчиликларга йўл қўйилгани, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари талабларига тўлиқ риоя этилмагани оқибатида 30 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Қайд этилишича, судлар томонидан ноқонуний қурилмаларга мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича 109 та ноқонуний суд қарорлари қабул қилинган. Оқибатда 30 млрд сўмдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар бошқа шахслар номига расмийлаштирилиб, давлатга кўп миқдорда зарар етказилган.

Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри (65) ва вилоятида (21) аниқланган.

Ноқонуний суд қарорларининг 78 таси прокурор протестлари ва манфаатдор шахсларнинг шикоятлари бўйича бекор қилинган.

Маълум қилинишича, ҳозирда 18 та суд қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан берилган шикоятлар судларда кўриб чиқилмоқда ва қолган суд қарорлари ўрганилмоқда.

Судларнинг ноқонуний қарорлари оқибатида давлат ва жамиятга зарар етказилгани ва бошқа қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани юзасидан жами 7 та жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made