Суданда 57 кишини ҳаётдан олиб кетган автоҳалокат содир бўлди
Олам
−
23 Май 2020
9592Судандаги Шимолий Дарфур штатида ўнлаб одамларнинг умрига зомин бўлган йирик автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда бугун, 23 май куни “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 21 май куни кечқурун йўловчилари бўлган юк машинаси тиркамали юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Оқибатда ёнғин бошланди. Бунинг натижасида камида 57 киши ҳалок бўлди ва 20 дан ортиқ киши жароҳатланди. Ярадорлар касалхонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, Судан йўл-транспорт ҳодисалари натижасида ўлим даражаси энг юқори бўлган давлатлар қаторига киради. Бахтсиз ҳодисалар, асосан, эҳтиётсиз ҳайдаш, йўлнинг ёмон аҳволи ва автоуловларни қайта ишлашнинг самарасиз тизими билан боғлиқ.