Судьяларнинг олий малака ҳайъатига раис сайланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов Судьяларнинг олий малака ҳайъати раиси этиб сайланди. Бу ҳақда бугун, 2 февраль куни Судьялар олий кенгаши матубот хизмати хабар берди.

Олий суд Пленуми қарори билан Олий суднинг тўққиз нафар  судьяларидан иборат Судьяларнинг олий малака ҳайъати таркиби ҳам тасдиқланган.

Судьяларнинг олий малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари орасидан Судьялар олий малака ҳайъатининг раиси, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда беш йил муддатга сайланади.

Судьяларнинг малака ҳайъатлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда кўмаклашади.

Маълумот учун, Судьяларнинг олий малака ҳайъати раиси этиб сайланган Шуҳрат Тоғаймуродович Полвонов 1977 йил 11 декабрда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган. У 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 
Полвонов 2015–2020 йиллар давомида Нуробод сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси аъзоси сифатида фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябрь ойида Шуҳрат Полвонов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат Полвонов Судьяларнинг олий малака ҳайъати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар