Суд Трампга қарши очилган жиноий ишни тугатди
Олам
−
16 Июль
8813Америка суди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга қарши Флоридадаги Мар-о-Лагодаги мулкида махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлагани учун очилган жиноий ишни тугатди. Бу ҳақда 15 июль куни “Reuters” хабар берди.
Билдирилишича, тегишли қарор Флорида штатидаги федерал суд округи судьяси Эйлин Каннон томонидан қабул қилинган. У айбловни бошқараётган махсус прокурор Жек Смитнинг ўз лавозимига ноқонуний равишда тайинлангани ва ишни қўзғатиш ваколатига эга эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Журналистлар буни Трампнинг яна бир йирик қонуний ғалабаси деб атади. Қайд этилишича, прокурорлар бу қарорга шикоят қилишлари мумкин, бироқ бу ишнинг келажагини шубҳа остига қўяди.
Шунингдек, АҚШ Президенти Жо Байден ишнинг ёпилганидан ҳайрон эмаслигини айтди.
“Бу Олий суднинг дахлсизлик ҳақидаги қароридан келиб чиқади. Ишнинг кўриб чиқилишига асос бўлганини мен ёлғон деб биламан”, деди Байден.
Трамп ижтимоий тармоқдаги постида бу қарор “биринчи қадам” бўлиши кераклигини айтди ва унга қарши барча тўртта жиноий ишни тугатишга чақирди.
Маълумот учун, Трамп май ойида Нью-Йорк штатида 2016 йилги сайловлар олдидан жинсий жанжалнинг олдини олиш учун порно юлдузга тўланган пуллар билан боғлиқ айбловлар билан судланган эди. Трамп ҳужжатлар ишида ва Смитнинг бошқа ишида, шунингдек, Жоржия штати судида сайлов билан боғлиқ айбловларда айбсизлигини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Республикачилар миллий қурултойи делегатлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Дональд Трампни АҚШ президентлигига номзод сифатида кўрсатиш учун овоз берганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси