Суд Нидерландиянинг Исроилга самолёт эҳтиёт қисмлари етказиб беришини тақиқлади
Олам
−
13 Февраль
3773Нидерландия энди Исроилга F-35 қирувчи самолётлари учун эҳтиёт қисмлар етказиб бера олмайди. Бундай қарор кеча, 12 февраль куни ҳуқуқ ҳимоячилари шикоят қилган Гаага апелляция суди томонидан қабул қилинди.
Суд Исроил Ғазо секторига ҳужумларида F-35 қирувчи самолётларидан фойдаланаётгани ва бунинг “тинч аҳоли учун оқибатлари етарли даражада ҳисобга олинмагани” ҳақида қарор чиқарди. Илгари, қуйи суд бу ишда давлат томонида бўлиб, етказиб беришга рухсат берганди.
"Суд Ғазо секторида Исроилнинг F-35 қирувчи самолётлари томонидан халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши хавфи аниқ, деб ҳисоблади", деб тушунтирди ишни кўриб чиқаётган судья.
Суднинг қўшимча қилишича, бундай самолётларнинг барча қисмларини Исроилга экспорт қилиш ва етказиб бериш етти кун ичида тўхтатилиши керак.
Судья Нидерландия ҳукумати вакилларининг агар бундай етказиб бериш тўхтатилса, Қўшма Штатлар билан "ўта муҳим муносабатлар" хавф остида қолиши мумкинлиги ҳақидаги далилларини рад этди.
“Ҳуқуқий низо АҚШга тегишли бўлган ва Нидерландияда сақланадиган F-35 қисмларига тегишли. Улар Европа Иттифоқи давлатларидан АҚШнинг Исроил каби ҳамкор мамлакатларига экспорт шартномалари асосида жўнатилади. Амстердамга қарши даъвони бир қанча инсон ҳуқуқлари гуруҳлари, жумладан, қашшоқликка қарши кураш ташкилоти Oxfam’нинг Нидерландия бўлими қўзғатган”, дея аниқлик киритади AFP.
“The Jerusalem Post” газетасининг қайд этишича, Исроил ҲАМАС билан уруш бошланганидан бери Нидерландиядаги минтақавий F-35 қисмлари омборидан камида битта юк олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь