Суд экспертизаси маркази фаолияти учун 3 млн 326 минг АҚШ доллари ажратилади
Local
−
24 April 2019 5160 1 minute
Жорий йилнинг 20 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Қарор билан Республика суд экспертизаси марказини 2019-2020 йилларда замонавий ускуналар билан таъминлаш чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дастур доирасида 106 турдаги 645 та жиҳозлар харид қилинади. Дастурни амалга ошириш учун жами 3 млн 326 минг АҚШ доллар маблағ ажратилади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August