“Angren Paсk” ХК АЖ устав капиталидаги давлат акцияларининг 25 фоизи Россияга сотилади
Жамият
−
09 Июль 2019
3148Кеча, 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида “Angren Paсk” ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Қарорга мувофиқ, “Angren Paсk” ХК АЖ устав капиталидаги давлат акцияларининг 25 фоизи “Николь Пак УК”га (Россия) қуйидаги инвестиция мажбуриятлари билан “ноль” қийматда сотилади:
1-босқичда – камида 25 млн доллар инвестиция киритиш ҳамда 2019-2020 йилларда “Angren Paсk” ХК АЖ базасида қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва модернизация қилиш;
2-босқичда – камида 25 млн доллар инвестиция киритиб 2020-2021 йилларда йилига 6,0 млн квадрат метр битум, том ёпиш ва гидроизоляция материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
3-босқичда – камида 25 млн доллар инвестициялар киритиб 2020-2021 йилларда йилига 300 минг куб метр экструзион пенополистирол ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь