Суд блогер Нафосат Оллошукурованинг аризасига нисбатан қарор чиқарди
Жамият
−
29 Ноябрь 2019
8506Блогер Нафосат Оллошукурова жорий йилнинг сентябрь ойларида тарқалган норозилик видеоси орқали эътиборга тушган эди. Кўп ўтмай 23 сентябрь куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан (Шабнам) Нафосат Оллашукуровага маъмурий иш қўзғатилиб, МЖтКнинг 183, 194, 195 ва 202-моддалари билан 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
30 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судида аризачи Хоразм вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерининг фуқаро Нафосат Оллашукуровани ғайриихтиёрий тартибда психиатрия шифохонасига ётқизиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши кўриб чиқилди.Суд қарори билан ушбу ариза қаноатлантирилиб, Оллашукурова ғайриихтиёрий тартибда психиатрия шифохонасига ётқизилди.
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Оллошукурованинг адвокати Улуғбек Давлетов Урганч туманлараро судига бориб, ҳимоясидаги Нафосат Оллошукуровага оид фуқаролик иши бўйича кассация тартибида шикоят топширган.
Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди кассация инстанцияси кеча, 28 ноябрь куни Хоразм вилоят руҳий асаб касалликлари диспансери суд мажлисини ўтказган. Унда Нафосат Оллашукурова ва унинг ишончли вакили – адвокати Улуғбек Давлетов томонидан келтирилган кассация шикояти асосида ушбу фуқаролик иши кўриб чиқилиб, 2019 йил 30 сентябрдаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суднинг қайд этишича, тарафаларга суд қарорлари устидан назорат тартибида шикоят бериши ҳамда протест келтириш ҳуқуқи тушунтирилган.
LiveБарчаси