Суд Beeline'дан 1,3 млрд сўм ундириш бўйича қарор чиқарди
3-саҳифа
−
14 Март
7384Тошкент шаҳар иқтисодий суди “O‘zbekiston kabel televideniyasi” МЧЖнинг “Unitel” МЧЖ (Beeline)га нисбатан даъво аризасини қисман қаноатлантириб, рухсатсиз эфир учун 1,3 миллиард сўмдан ортиқ суммадаги асосий қарзни ундириш ҳақида қарор қабул қилди. QALAMPIR.UZ суд қарори билан танишди.
Унга кўра, мазкур иш томонлар ўртасида хизмат кўрсатиш шартномаси муддати тугашига қарамай, сигнал узатиш хизматлари давом эттирилгани сабабли келиб чиққан. Томонлар ўртасидаги келишув 2023 йил 22 февралда тузилган бўлиб, “O‘zbekiston kabel televideniyasi” “Unitel”га “Ягона сигнал” пакети орқали телеканаллар контентини узатиш хизматини кўрсатиш мажбуриятини олган. Бироқ 2024 йил бошига келиб, шартнома муддати тугаган ва янги келишув имзоланмаган. Шу билан бирга, “Unitel” хизматлардан фойдаланишда давом этган.
Даъвогар томонидан таклиф этилган янги тариф бўйича музокаралар натижасиз якунланган ва 2024 йил 19 январда жавобгар томонидан кафолат хати тақдим этилган. Шу асосда “O‘zbekiston kabel televideniyasi” ўз хизматлари учун ҳақ ундиришни талаб қилиб, судга мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди даъвони рад этган бўлса-да, апелляция суди ишни қайта кўриб чиқиб, 1 млрд 379 млн сўм миқдоридаги қарзни ундириш ҳақида қарор қабул қилган. Суднинг фикрича, жавобгар томонидан хизматлардан фойдаланилгани ва кафолат хати берилгани ушбу мажбуриятни қонуний асосда тасдиқлайди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг мавжуд тариф сиёсатига асосан, ҳар бир абонентдан 5 750 сўмлик тўлов ундирилиши қонуний деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан “Coscom” МЧЖ (Ucell)га молиявий жарима қўлланилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси