Суарес терма жамоадаги фаолиятини якунлади (видео)

Спорт

image

Американинг “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Луис Суарес Уругвай терма жамоасидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда футболчининг ўзи Гватемалага қарши баҳсдан олдинги матбуот анжуманида маълум қилди. 

37 ёшли Суарес Уругвай терма жамоасида 2007 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Футболчи шу вақт ичида терма жамоа сафида 142 та ўйин ўтказиб, 69 та гол урган ва жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Уругвай терма жамоаси таркибида футболчи 2011 йилги Америка Кубогида ғолиб чиққан.

Америка Кубоги-2024'да Суарес Уругвай термаси билан биргаликда турнирнинг ярим финалига қадар етиб бориб, финалолди баҳсда Колумбия терма жамоасига ютқазди (0:1). 3-ўрин учун баҳсда Уругвай терма жамоаси Канада терма жамоасини мағлуб этди (2:2, 4:3 пенальтилар). Турнирда Суарес 4 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Уругвай Луис Суарес Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made