Столтенберг ўз тили билан НАТО урушга кирганини тасдиқлади – Песков

Олам

image

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг Украинадаги ғалабаси НАТО учун мағлубият бўлиши ҳақида гапирар экан, ўз тили билан альянс Украина томонида курашаётганини тасдиқлади. Бу ҳақда бугун, 12 октябрь куни журналистларга Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

“Бу мумкин”, дейди Кремль вакили Столтенбергнинг сўзларини НАТОнинг Украина томонидаги можарода иштирок этишининг тасдиғи деб ҳисоблаш мумкинми, деган саволга жавоб бериб. 

Москва бу борада бирор чора кўрадими, деган саволга Песков Россия Федерацияси 24 февралдан бошлаб буни амалга ошираётганини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 октябрь куни Столтенберг Россиянинг ғалабаси Украина учун ҳам, альянс учун ҳам катта мағлубият бўлишини, чунки бу дунёни янада хавфли, НАТО мамлакатларини эса Россия агрессиясига нисбатан заифроқ қилишини айтди. У, шунингдек, альянс Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтириши ва давом эттиришини таъкидлаб, НАТО Украина билан бирга эканлигини ва қанча вақт керак бўлса, шунча у билан туришини қўшимча қилди. 

Шу билан бирга, Столтенбергнинг айтишича, НАТО Украина можаросида иштирок этмайди, бироқ альянснинг Киевни қўллаб-қувватлаши муҳим роль ўйнайди.

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведевга кўра, юқоридаги сўзлари билан Столтенберг НАТО аллақачон бу урушга кирганини тасдиқлаган. 

“Норвегиялик ҳалол йигит ниҳоят буни тан олди”, деб ёзади Медведев


Мақола муаллифи

Теглар

Йенс Столтенберг

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг