Столтенберг НАТОда яна бир йил “тахти”ни сақлаб қолиши мумкин – “Reuters”

Олам

image

Йенс Столтенберг НАТО бош котиби лавозимида яна бир йил қолиши мумкин. Бу ҳақда ўзининг икки манбасига таяниб, “Reuters” хабар берди.

“Норвегиялик сиёсатчи Ғарб мудофаа альянсида кенг қўллаб-қувватланади ва унинг самарали раҳбари ҳисобланади”, дейди исми сир қолишини сўраган “Reuters” манбаларидан бири.

Қайд этилишича, Столтенбергдан НАТО раҳбариятини давом эттиришни сўраш қарори Шимолий Атлантика альянси аъзолари ушбу лавозимга эҳтимолий номзод бўйича консенсусга эриша олмагани билан боғлиқ.

“Маъмурият Столтенберг ўз лавозимида яна бир йил қолиши ҳақидаги фикрга рози бўлди”, деб айтган “Reuters” агентлигига Вашингтондаги юқори мартабали амалдор.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Президенти Жо Байден Столтенберг қийин пайтларда ўз вазифаларини ниҳоятда самарали бажараяпти, деб ҳисоблайди.

Йенс Столтенберг Шимолий Атлантика альянсини тўққиз йил давомида бошқарган ва шу йилнинг сентябрида бу лавозимни тарк этишни режалаштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Йенс Столтенберг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг