Стив Свердлов ўзбекистонлик блогер устидан ТИВга арз қилди
Жамият
−
17 Июнь 2019
3962“Human Rights Watch” ноҳукумат ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Стив Свердлов бундан бир неча кун аввал блогер Сардор Комилов унинг рухсатисиз тасвирга олгани ва саволга тутиб, жавобларини эълон қилгани, бу ортидан ҳуқуқларини поймол қилгани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилди.
Ташқи ишлар вазирлигига айни пайтда мазкур масала ҳар томонлама ўрганилаётганини маълум қилди. “Ўрганишлар якунига кўра, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади”, дейилади хабарда.
“Ўзбекистон томони “Human Rights Watch”нинг мамлакатимиздаги фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда у ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни давом эттиради”, дейилади ТИВ баёнотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь