Эътирозларга қарамай “Стихия” фестивали ўтказиладими? Ҳокимият “тилга кирди”
Жамият
−
31 Август 2023
8652Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Қизилтепа туманининг Тўдакўл сув ҳавзасида ўтказилиши кутилаётган “Стихия” фестивали жамоатчиликнинг салбий фикрлари ва муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Вилоят ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Навоий вилояти ҳокимлиги раҳбарияти ижтимоий тармоқларда тарқалган ва эътирозларга сабаб бўлаётган мазкур жараёнга асло бефарқ эмас. Шунингдек, раҳбарият маънавиятга зид, менталитетга хос бўлмаган ҳар қандай тадбирга қарши эканлигини маълум қилган.
“Шу боис, “Стихия” фестивалини ўтказувчи Unidentified Projects Company МЧЖ раҳбарияти вилоят ҳокимлиги томонидан юқорида қайд этилган ҳолатлар содир этилмаслиги бўйича расман огоҳлантирилган ва ушбу МЧЖ раҳбариятидан вилоят ҳокимининг номига мазкур фестивал доирасида маънавиятимизга зид бўлган ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича кафолат хатлари олинган”, дейилади муносабатда.
Хусусан, Unidentified Projects Company МЧЖ бошқарув директори Отабек Сулаймоновнинг вилоят ҳокими номига йўллаган хатида фестивалда кучли алкогол ичимликларини сотиш ва истеъмол қилиш тақиқлангани, тартибни назоратда сақлаш учун 45 нафар қўриқчи жалб этилиши ва қоидаларга амал қилмаганлар ҳудуддан чиқариб юборилиши келтирилган.
LiveБарчаси